...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция президентлик сайловида Макрон ва Ле Пен иккинчи босқичга ўтди


09:29, 24.04.2017 Олам
 2 062

23 апрель куни Францияда президент сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Кеча, 23 апрель куни Францияда президент сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда 11 киши ўз номзодини қўйди. Франция конституциясига мувофиқ, иккинчи турга энг кўп овоз тўплаган икки номзод ўтади.
 
“Олға!” партияси бошлиғи Эмманюэль Макрон ва “Миллий фронт” ўнг радикал партияси раҳбари Марин Ле Пен иккинчи босқичга чиқди. Сайлов натижаларини Франция BFM TV канали эълон қилди.
 
Телеканал маълумотларига кўра, Макрон 24%, Ле Пен 21,7%, Франсуа Фийон 19,9%, Жан-Люк Меланшон 19,3%, Бенуа Амон 6,3%, Николя Дюпон-Эньян 4,9%, қолган номзодлар эса 2 фоиздан кам овоз тўплашди.
 
Маълумот ўрнида, Францияда сайлаш ҳуқуқига эга 47 миллион фуқаро бор.
 
Францияда президент сайловининг иккинчи тури 7 май куни бўлиб ўтади.
Сумбула

Теглар:Марин Ле Пен Эмманюэль Макрон Францияда сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!