Прага шаҳрида бўлиб ўтган, миграцияга қарши партияларнинг конференциясида Ле Пен бу борадаги норозилигини яна бир бор билдириб ўтган.
Кеча, Прага шаҳрида бўлиб ўтган, миграцияга қарши партияларнинг конференциясида Ле Пен бу борадаги ўз фикрларини яна бир бор билдириб ўтди.
Унинг фикрига кўра, Евроиттифоқни бузиб ташлаш вақти келган, чунки Евроиттифоқ “сўнгги нафасини” олаяпти, шунинг учун европа халқлари ундан халос бўлишлари керак.
Шунингдек, сиёсатчи “Мен умид қиламанки, биз Евроиттифоқни ичидан емириб, ағдарамиз”, деб баёнот берган.
Ле Пеннинг бу фикрига, конференцияда иштирок этаётганларнинг кўпчилиги қўшилган. Улар ҳам Европа давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги тарафдори эканлиги ва Евроиттифоқ “ягона мустабид давлатга” айланиб бораётганини эътироф этишган.
Бу норозиликлар замирида, ЕИ га кирувчи давлатларнинг иқтисодиёти, аҳоли турмуш даражаси ва ижтимоий соҳасида катта тафовутлар мавжудлиги яширинган.