Бу президентнинг шу вақтгача олинган энг яхши сурати деб баҳоланмоқда.
Стадионнинг VIP бўлимидан олинган Макроннинг хурсандчилик билан тушган сурати ватанпарварлик ва мамлакати учун қувонч рамзига айланди. Бу президентнинг шу вақтгача олинган энг яхши сурати деб баҳоланмоқда.
Маълумот ўрнида, Макрон финал ўйинини Россия президенти Владимир Путин, Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович ва ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бирга кузатдилар.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси кеча ЖЧ-2018 финал учрашувида Хорватия устидан 4:2 ҳисобда ғалаба қозонди.