...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ҳарбийларининг хурмача қилиғи арманистонликларни қўрқитиб юборди


18:39, 18.07.2018 Олам
 8 953

102-рус ҳарбий базаси аскарлари Ширак вилоятининг Паник қишлоғига огоҳлантирмай кирган.

Кеча, 17 июль куни Арманистонда 102-рус ҳарбий базаси аскарлари Ширак вилоятининг Паник қишлоғида ҳарбий машғулот ўтказган. Аскарларнинг бўш патронларни отиши қишлоқ аҳлини қўрқитиб юборган.
 
Таъкидланишича, қишлоқ аҳли аввал уруш бошланди деб ўйлаган.
 
“Ўттизга яқин аскар йўлни тўсиб, ўз колонналарини тўхтатдилар. Яхшиямки, ўқлар бўш бўлган. Отишма овозидан баъзи болалар хушини йўқотди”, дейди қишлоқ оқсоқоли Вардан Макеян.
 
Оқсоқолнинг сўзларига кўра, қишлоқ ҳудудида огоҳлантирмай машғулот ўтказишлари ҳақоратдир.
 
“Агарда Россиядаги қишлоқда арман аскарлари шундай қилса, ваҳима кўтарилган бўларди. Яхши, ҳарбий база бизни ҳимоя қиляпти, лекин қишлоқ ҳудудида огоҳлантирмай машғулот ўтказмасликлари керак”, дейди Макеян.
 
Оқсоқол рус оғир ҳарбий техникаларининг ҳар кунги ҳаракати қишлоқ йўлларини бузиб юборганини ҳам таъкидлади.
 
102-рус ҳарбий базаси командири ўринбосари Алексей Полюхович воқеа юзасидан суриштирув ишлари ўтказаётганини маълум қилган.
 
Маълумот учун, 102-рус ҳарбий базаси Росиянинг чет элдаги базаси ҳисобланади. У Арманистон билан 1992 йил 21 августда имзоланган “Арманистон ҳудудида Россия Федерацияси қўшинларининг ҳуқуқий статуси” ва 1995 йил 16 мартда имзоланган “Арманистон Республикаси ҳудудидаги Россия ҳарбий базаси тўғрисида”ги келишувга биноан жойлаштирилган. Ҳарбий база 5000 аскардан ташкил топган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон Россия машғулот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!