...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Навбаҳор” клуби раҳбариятида ўзгариш: Бахтиёр Бобоев ишдан кетди


18:16, 18.07.2018 Спорт
 3 301

Наманган вилоят футбол ассоциациясига вице-президенти тайинланди.

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби раҳбариятида ўзгариш амалга оширилди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, “Ҳуқуқий Жамият” нашриёти таъсисчиси, “Машимпекс” холдинги вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков Наманган вилоят футбол ассоциациясига вице-президенти этиб тайинланди.
 
Шамшод Эргашович клуб томонидан билдирилган ишонч учун Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич  Бозаровга миннатдорчилик билдириб, ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун қўлидан келганча меҳнат қилишини таъкидлади.




Шунингдек, “Навбаҳор” ПФК директори вазифасида ишлаган Бахтиёр Бобоев ўз аризасига кўра, истеъфога чиқарилганлиги маълум қилинди.
 
Бахтиёр Бобоевнинг ўрнига шу кунгача “Навбаҳор” ПФК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳомжон Мирзабоев вақтинчалик “Навбаҳор” ПФК директори этиб тайинланган.
 
Маълумот учун, “Навбаҳор” клуби Суперлиганинг 16-туридан сўнг 28 очко жамғариб турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!