...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уругвай – Ўзбекистон: Ўйинни жонли кўрамизми?


13:43, 06.06.2018 Спорт
 4 786

Учрашув Тошкент вақти билан 8 июнь куни тонгги 04:00 да старт олади.

Тошкент вақти билан 8 июнь куни тонгги 04:00 да старт оладиган Уругвай ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви “Спорт” телеканалида жонли намойиш этилади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу борада иш олиб борди ҳамда масаланинг техник томонларини ҳал қилди. Насиб бўлса, эфирга узатиш вақтида муаммолар кузатилмайди”, дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, Ўзбекистонга қарши учрашув уругвайликлар учун ЖЧ—2018 олдидан ўз майдонларидаги сўнгги, яъни, мухлислар, билан хайрлашув учрашув бўлади. Шундан келиб чиқиб, мезбонлар мазкур беллашувга жиддий тайёргарлик кўрган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Уругвай Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!