...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уролог ҳам порахўр экан


19:43, 02.11.2018 Жамият
 11 099

Шифокор Самарқанд тиббиёт коллежи иккинчи мутахассислигига ўқишга киритиб қўйиш учун пора олди.

Уролог шифокор пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, Департаментнинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман марказий поликлиникаси уролог шифокори Шавкат Насибов (исми ўзгартирилган) фуқаро Сардор Иброҳимов (исми ўзгартирилган) дан уни Самарқанд тиббиёт коллежи иккинчи мутахассислигига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Шавкат Насибовга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Бош прокуратура пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар