АҚШ ва Россия раҳбарлари тез орада учрашади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг Парижда бўлиши кутилаётган навбатдаги учрашуви жудаям қисқа бўлади. “Катта йигирматалик” саммити доирасида кенг кўламдаги музокаралар ўтказилади. Бу ҳақда РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Буэнос-Айресдаги учрашув бўйича келишувлар давом этяпти: “тахминий вақтни айтиш қийин, ҳатто ҳозирча иложи йўқ”, деган у.
Икки давлат раҳбарининг учрашуви 11 ноябрь куни Париж шаҳрида Биринчи жаҳон урушининг якунланганига юз йил тўлиши муносабати билан уюштириладиган тантанадан сўнг ўтиши белгиланган. Маросимда 50 та давлат раҳбари иштирок этиши кутиляпти.
Маълумот ўрнида, жорий йил 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида “Катта йигирматалик” давлатлари саммити бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Путиннинг биринчи тўлиқ форматдаги учрашуви 16 июль куни Хельсинки шаҳрида ўтказилганди.

Суннатилла Абдуллаев