...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганчда ўз томорқасида наша етиштирган шахс фош этилди


10:53, 07.08.2017 Жамият
 2 554

Тезкор тадбир давомида аниқланган мазкур наркотик гиёҳнинг умумий оғирлиги салкам 1.7 кг эканлиги маълум бўлди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз томорқасида наша етиштирган шахс фош этилди. Бу ҳакда Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар беради.
 
Чаккашоликор қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Мадраҳимовнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ховлидаги томорқада 11 туп каннабис ўсимлиги ўсаётганлиги аниқланди.
 
Тезкор тадбир давомида аниқланган мазкур наркотик гиёҳнинг умумий оғирлиги салкам 1.7 кг.ни такшил қилди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Мадраҳимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Муҳайё Саидова

Теглар:Урганч гиёҳ Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар