...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид ва Ренатанинг оиласига дарз кетдими?


10:06, 22.12.2016 Шоу-бизнес
 9 542

Ренат Искандарованинг дугоналари унга бахт тилаб, ҳақиқий муҳаббатини учратишини тилашмоқда.

Хабарингиз бор, айни кунларда актёр Умид Искандаров ҳамда шоу-бизнес оламидаги энг кўзга кўринган пардозчилардан бири бўлмиш Рената Искандарованинг оиласига дарз кетгани ҳақида турли миш-мишлар юрибди.
 
Аслида, бу гап-сўзлар жорий йилнинг январь ойида қулоч ёзганди. Ўшанда миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида таҳририятимиз ходимлари Умид ҳамда Рената билан боғланганишганда, ажрим ҳақидаги гаплар ёлғон эканини, улар бахтли ҳаёт кечираётганликларини айтишганди. Орадан 11 ой вақт ўтган бўлса ҳам ажрим ҳақидаги гаплар тин олгани йўқ, аксинча, шу кунларда уларнинг шахсий ҳаёти янада эътиборга тушган.
 
Айни кунларда Умид ва Ренатанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кузатар эканмиз, кишида уларнинг ҳақиқатан ҳам ажрашганликлари борасидаги фикр пайдо бўлади. Саҳифага жойлаштирилаётган суратлар, сўзлар, фикрлар, изоҳлар, яқинларининг улар ҳақидаги фикрлари биз ва бошқаларни шундай ўйлашга ундамоқда. Устига-устак Умид ва Рената бирга тушган суратларини жойлаштирмаётганларига ҳам анча бўлди.
 
14 декабрь куни Рената Искандарова туғилган кунини нишонлади. Шу куни барча қатори актриса Шаҳзода Матчанова ҳам Рената Искандаровани табриклаб, қуйидагича изоҳ қолдирди: 
 
“Азизам, қўғирчоғим, туғилган кунинг билан. Ҳаётинг ўзинг каби гўзал бўлсин. Доимо кулиб юр, чин дилдан кулиб юр! Ҳаётингда сен чинакамига севиб қоладиган инсон учрасин. Гуллаб юр, сени яхши кўраман”, дейилади Шаҳзода Матчанованинг табригида.
 
Кўриб турганингиздек, унинг табригида Умид Искандаров билан эмас, бошқа киши билан кечадиган бахт назарда тутилмоқда.
 
Бу ҳам майли, Ренатанинг туғилган кунида унга турмуш ўртоғи Умид Искандаров “бахтли кунларни унутмайлик” мазмунига эга бўлган шеърни юборади. Рената эса бу табрикка оддийгина “Раҳмат, Умид, жуда ёқимли шеър”, дея жавоб қайтаради.
 
Орадан бир неча кун ўтиб, Рената Instagram’га қўлида никоҳ узугини таққан суратини жойлаштириб, унга “Congratulations” – табриклаймиз, дея изоҳ қолдирган. Актёр ва пардозчининг ҳақиқатан ҳам ажрашганликлари ҳақидаги гап-сўзлар айни суратдан сўнг яна ҳам жиддий тус олди.
 
Мухлисларнинг талабларига биноан биз жуфтлик ўртасида аслида нима кечаётгани билан қизиқиб, Рената Искандарова билан телефон орқали боғландик. Жавоб ўтган йилгидан бироз бошқача бўлди...
 
“Ҳозир Умид билан муносабатларимиз ҳақида ҳеч қандай фикр билдириш ниятим йўқ. Гап-сўз ларнинг ҳаммасини эшитаяпман, мухлисларнинг ҳар бир гапини ўқиб бораяпман. Яқин кунлар ичида расмий равишда бир янгиликни ошкор этмоқчиман. Ҳозирча, бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, дейди Рената биз билан суҳбатда.
 
 
“Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди” дейдила. Тахмин қилиш қанчалик оғир бўлмасин, улар ўртасидаги муносабат узил-кесил ҳал бўлганга ўхшайди. Бироқ биз яхшиликка умид қиламиз.
 

Теглар:Умид Искандаров Рената Искандарова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!