...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Искандаров: “Ажрим борасида ҳеч нарсани гапиришни истамайман”


12:11, 04.01.2017 Шоу-бизнес
 10 663

Ўтган йилнинг январь ойида бахтли эканини айтаётган жуфтлик миш-мишларга изоҳ беришни истамаяпти.

Бир неча кун аввал, актёр Умид Искандаров ҳамда шоу-бизнес оламидаги энг кўзга кўринган пардозчилардан бири бўлмиш Рената Искандарованинг оиласига дарз кетгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Аслида, бу гап-сўзлар бундан роппа-роса 1 йил олдин, 2016 йилнинг январь ойида бошланган эди. Ўтган йилнинг январ ойида миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида таҳририятимиз ходимлари Умид ҳамда Рената билан боғланганишганда, ажрим ҳақидаги гаплар ёлғон эканини, улар бахтли ҳаёт кечираётганликларини айтишганди.
 
Орадан 1 йил ўтиб, кеча, 3 январь куни Умид Искандаров билан боғланганимизда мутлақо бошқа жавобни олдик.
 
“Мен бу каби миш-мишлар барчани қизиқтиришини тушунаман. Аммо менинг ҳаётим ва оилавий масалаларимга ҳеч ким аралашмаслигини истардим. Аслида мухлисларни қизиқтириши мумкин бўлган жуда мавзулар кўп. Мен ажрим борасида ҳеч нарсани гапиришни истамайман. Буни тўғри тушунишади, деган умиддаман” дейди актёр биз билан суҳбатда.
 
Ўтган йили бахтли эканини, тарқалган миш-мишлар ёлғон эканини айтган актёр бу сафар ҳеч қандай изоҳ беришни истамади.
 
Биз ажрим ҳақидаги гапларга ойдинлик киритиш ва расмий равишда яна бир янгиликни ошкор этишни ваъда қилган Рената Искандарова билан ҳам боғланишга ҳаракат қилдик. Бироқ у ҳам турли важ-корсонлар билан жавобдан қочди.
 
Эслатиб ўтамиз, ажрим ҳақидаги гапларнинг янада жонланишига Умид ва Ренатанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирилаётган суратлари, изоҳлари, яқинларининг улар ҳақидаги фикрлари сабаб бўлди.
 
2016 йилнинг декабрь ойида Рената билан ушбу масалада боғланганимизда у,  “Ҳозир Умид билан муносабатларимиз ҳақида бирор нарса айтмоқчи эмасман. Гап-сўзларнинг ҳаммасини эшитяпман, мухлисларнинг ҳар бир гапини ўқиб боряпман. Яқин кунлар ичида расмий равишда бир янгиликни ошкор этмоқчиман. Ҳозирча, бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, деб жавоб қайтарганди.

Теглар:Умид Искандаров Рената Искандарова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sharof
16:28 04.01.2017

Халқнинг ушбу сан'аткор оиласидан бошқа қиладиган иши йўқми



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!