“Умид ва Рената ажрашибдими?” қабилидаги саволларнинг охири кўринмаяпти. Ренатанинг Instagram’даги шахсий саҳифасига қўйиб бораётган суратлари ва тушкун кайфиятдаги узоҳлари ҳам тарқалган гап-сўзларнинг янада қулоч ёзишига сабаб бўлди.
Рената Искандарова, пардозчи:
— Бу бизнинг шахсий ҳаётимиз. Шу боис бу ҳақида ҳеч қандай интервью бермаймиз. Қани айтингчи, мен ва турмуш ўртоғимдан бошқа ким бизнинг оиламиз ҳақида аниқ маълумот айтиши мумкин? Жавобим шуки, биз бирга бахтли яшаяпмиз.
Умид Искандаров, актёр:
— Бундай гапларни ким тарқатяпти? Ишонтириб айтаманки, бу хабар мутлақо нотўғри. Ҳаммаси уйдирма ва асоссиз миш-миш, холос. Оиламиз тинч ва биз бирга яшаяпмиз.
Бундан бироз аввал Умид Искандаровнинг турмуш ўртоғи Рената Искандаровани таваллуд айёми билан табриклаб Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирган суратига ҳам мухлислар юқоридаги гап-сўзлар билан боғлиқ изоҳлар қолдиришган эди. Кимдир Умид ҳам, Рената ҳам ижтимоий тармоқларга анчадан буён бирга тушган суратларини қўймаётганини айтса, яна кимдир Ренатанинг қўлида ҳатто никоҳ узуги кўринмай қолганини очиқ-ойдин ёзиб қолдирган. Рената эса бу изоҳларга жавобан “Оилавий суратимиз уйда турибди. Никоҳ узугимга келсак, бу бирга яшаётганимиз ёки бирга эмаслигимиздан нишон эмас”, – дея жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, мухлислар Умид Искандаровни ўзбек киносининг таниқли актёри сифатида танишади. Рената Искандарова эса шоу-бизнес оламидаги энг кўзга кўринган пардозчилардан. Улар 2008 йилда турмуш қуришган.