...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов Қашқадарёга борди. Мақсад нима?


11:14, 30.06.2018 Спорт
 3 016

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддиларидан иборат делегация Қашқадарё вилоятига борди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
 
Делегация у ерда cпорт соҳасида жойларда олиб борилаётган ислоҳотлар, Президент фармони ва қарори ижросини назорат қилиш билан банд бўлади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида меҳмон бўлган делегация жисмоний имконияти чекланган болаларга совғалар улашди.
 
Энди Умид Аҳмаджонов Қарши Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернати фаолияти билан яқиндан танишади. “Насаф” футбол клуби ўқув-йиғин базаси ҳамда клуб академиясига ҳам ташриф буюрилади. Қарши  шаҳридаги “Марказий” футбол клуби стадиони кўздан кечирилади.  
 
Бундан ташқари, собиқ “Меҳнат” ўйингоҳи ўрнида қурилаётган спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилади. 
 
Вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилади ва тегишли хулосалар қилинади.  
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!