...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов: “Коллежлар ва спорт федерациялари яқин ҳамкорликда ишлаши шарт”


16:40, 30.05.2018 Жамият
 1 901

Энди ҳар бир Олимпия захиралари спорт коллежларида фитнесс марказлари ташкил қилинади.

Бугун, 30 май куни Миллий олимпия қўмитасида Республикада фаолият олиб бораётган Олимпия захиралари коллежлари ва спорт федерациялар раҳбарлари билан қўшма йиғилиш ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчанов иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Йиғилишда Республикадаги Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини такомиллаштириш, у ердаги тизимни тўғри йўлга қўйиб олиш ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Эътиборлиси, энди ҳар бир Олимпия захиралари спорт коллежларида фитнесс марказлари ташкил қилиниши йиғилишда асосий мавзу бўлди.
 
“Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши керак. Яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишимиз лозим. Ана шундагина кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Коллежлар ва спорт федерациялари яқин ҳамкорликда ишлашлари шарт. Ҳар бир федерация раҳбари ўз спорт тури бўйича Олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган ёш спортчилар хақида маълумотга эга бўлиши керак. Коллежлар фаолиятини айнан федерациялар мониторинг қилса мақсадга мувофиқ бўлади. Коллежлардаги тизимни йўлга қўйиб олганимиздан сўнг навбат болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига келади”, деди МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов.
 
Учрашувда сўзга чиққанлар мазкур ўқув даргоҳи фаолиятидаги камчиликлар, муаммолар, тизимни тўғри йўлга қўйиб олиш борасидаги таклифларини билдирдилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Олимпия захиралари коллежлари спорт федерациялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар