Клип YouTube порталига жойлаштирилганидан сўнг, бир кун ўтмай туриб уни 12 000 мингга фойдаланувчи томоша қилди
Мазкур қўшиқ ҳам Раҳматуллаев учун омадли қадамлар билан келди. Боиси клип интернетга жойлаштирилганига, ҳатто, бир кун бўлмай туриб уни 12 мингга яқин одам томоша қилишга улгурди. Бундай ҳолат ўзбек шоу-бизнесида камдан-кам учрайди. Қувончи ичига сиғмаган Раҳматуллаев эса буни қуйидагича изоҳлайди:
“Бунақаси бўлмаган эди. Нечадир соат ичида 10 000дан зиёд кўрилди. Ҳамма мухлисларимга эътибор учун раҳмат!”
Маълумот учун, мазкур қўшиқ шеъри шоир Тоҳир Муҳаммадга, мусиқаси эса Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли. Қўшиққа клипни режиссёр Санжар Маткаримов суратга олган. Хонанда бир вақтнинг ўзида қўшиқнинг ўзбекча ва “Лекар” номли русча талқинини ҳам куйлади.