...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги исён мамлакат иқтисодиётига қанча зарар келтирди?


14:23, 02.08.2016 Олам
 3 064

Туркиядаги исён зарарини ҳисоблашда барча вайрон бўлган бинолар, ишдан чиққан ҳарбий техника, қурол-яроғ ва бошқалар кўзда тутилган.

15 июль куни Туркияда бўлган давлатга қарши исён мамлакат иқтисодиётига 300 миллиард лира (100 миллиард АҚШ доллари) зарар етказди. Бу ҳақда Туркиянинг Савдо ва божхона вазири Булент Туфенкчи маълум қилди, дея “Hurriyet” ёзмоқда
 
“Агар биз барча самолёт, вертолёт, қурол, бомба ва биноларнинг вайрон бўлганини ҳисоблаб чиқсак, бу камида 300 миллиард лира миқдоридаги маблағга тенг бўлади. Лекин, ҳамма нарса изчил ҳисоблаб кўрилса, бу кўрсаткич ошиши мумкин. Масалан, кўплаб хорижий меҳмонлар мамлакатга ташрифини бекор қилди.  Исёнчилар, афсуски, Туркия учун учинчи дунё давлати имижини яратишди. Кимки кўчаларда танк юрганини ва парламент биносининг портлатилишини кўрган бўлса,  бу мамлакатга келиш фикридан қайтади. Бу ҳам кўрилган зарар миқдорини оширади”,  дейди вазир.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркияда бўлган давлатга қарши ҳарбийлар исёни натижасида 200га яқин одам ҳалок бўлди. 1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди. Давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Исён Давлат тўнтариши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!