“Бугун эрталаб Улуғбек Раҳматуллаев автохалокатга учради. Аянчли видеони тезда кўринг”, дейилади номаълум шахслар томонидан тарқатилган хабарда.
“Бугун эрталаб Улуғбек Раҳматуллаев автохалокатга учради. Аянчли видеони тезда кўринг”, дейилади номаълум шахслар томонидан тарқатилган хабарда.
Ўз ўрнида хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўзи ҳақида тарқатилган ушбу хунук хабарга нисбатан Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:
“Шундай улуғ айём кунларида бундай ёмон ва хунук хабарларни тарқатаётган бузуқ ниятли инсонларга Яратган инсоф берсин. Қандай қилиб бундай гапларни ўйлаб топиш мумкин, билмадим... Буни фақатгина ёмон ниятли одамлар қилса керак. Худога шукур, соппа-соғман. Суратдаги машиналарнинг эгалари ким эканини билмайман. Аммо, Оллоҳ уларнинг ишини осон қилишини тилайман. Қолганларга эса инсоф берсин”.
Раҳматуллаев ўзи томонидан юборилаётган мурожаатнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида кўп ўтмай ижтимоий тармоққа видеомурожаат жойлаштирди. Унда автомобиль бошқариб кетаётган хонанда яна бир бор соғ-саломат эканини айтиб, мухлисларини ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди.
Бу воқеадан таъсирланган “MY5” телеканали бошловчиси Анвар Азимов ҳам Instagram’даги шахсий саҳифасига Улуғбек Раҳмауллаевнинг суратини жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди.
“Улуғбек Раҳматуллаев ҳақида ўйлаб топилган гап ғирт уйдирма. Боягина ўзи билан гаплашдим, соғ-саломат, ижод билан банд. Тўқима гаплар билан маза қиладиганларга эса раҳмим келади”.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал Улуғбек Раҳматуллаев ҳамкасби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳақида ҳам ана шундай хабарлар тарқалганди.