4 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этган хонанда ўз номзодини танлади.
Ўз танловини амалга оширган Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси сиёсатидаги муҳим жараён ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
“Албатта, сайлов ва сайловда иштирок этиш мен учун, қолаверса, оиламиз учун муҳим аҳамиятга эга. Мен танлаган номзод фарзандларимиз келажаги учун хизмат қилади, деб ўйлайман. Ўзбекистон келажагида ҳам барчамизни катта ўзгаришлар кутаётганига ишонаман. Бундай муҳим санада ҳар бир инсон шахсан овоз бериш тарафдориман.
Биз ҳам оила аъзоларимиз билан 632-сайлов участкасига келдик ва ҳар биримиз ўзимиз учун алоҳида овоз бердик. Барчани сайловда иштирок этишга чорлайман ва ҳар бир инсон ўзи учун шахсан овоз беришини сўрайман. Ҳар бир овоз аҳамиятга эгалигини унутмайлик”.
Аввал хабар берганимиздек, Президентлик сайловида бир киши бутун оила аъзолари номидан овоз бериши қатъиян тақиқланган. Шундай экан, ҳар бир сайловчи ўз овозига эга бўлсин ва келажак учун овоз берсин.