“Бугунги байрамда фаол иштирок этяпмиз. Президент сайловида муносиб инсон учун овоз бердим, деб ўйлайман”, дейди хонанда.
4 декабрь Ўзбекистон Президенти сайлови кунида хонанда Ботир Қодиров ҳам ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланди.
Ботир Қодиров “Qalampir.uz” сайтига берган интервьюсида ушбу сайлов фуқароларимиз, юртдошларимиз келажагини белгилашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
“Бугунги байрамда фаол иштирок этяпмиз. Президент сайловда муносиб инсон учун овоз бердим, деб ўйлайман”, дейди хонанда.
Сўзида давом этар экан, “Ўзбекистон мустақилликка эришган давр мобайнида, кўплаб соҳалар қатори санъат, маданият соҳаларида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу ривожланиш ва юксалишни давом эттириш кўп жиҳатдан биз бугун сайлайдиган бўлажак Президентга боғлиқ. Ишонаманки, биз бугун муносиб президентни сайлаймиз”, дейди Ботир Қодиров.