Сўнгги пайтларда мусобақада қизиқ бўлмаган ўйинлар сони кўпайган.
Чемпионлар лигасининг тартибини ўзгартириш юзасидан бир қанча таклифлар билдирилмоқда. Улардан бирига кўра, клублар саккизтадан иккита гуруҳга бўлиниб ўйнаши муҳокама қилинмоқда.
Агар бу таклиф қабул қилинганда, “катта клублар” орасида ўйинлар кўпроқ бўлиши мумкин. Гуруҳдаги ҳар бир клуб уйда ва меҳмонда жами 14 та ўйин ўтказади.
Мусобақа ўтказишнинг мазкур тартиби Европанинг каттароқ лигаларидан кўпроқ клублар иштирок этишига имкон беради. Масалан, Италиянинг АC Милан клуби ўз тарихида етти марта Чемпионлар лигаси кубогини ютган, лекин 2014 йилдан бери мусобақада қатнаша олмаяпти. Англия Премьер лигасининг амалдаги чемпиони келаси йил қитъа клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақани ўтказиб юбориши мумкин. Мазкур клублар миллий чемпионатларда юқори ўринни эгаллай олмаяптилар. Бундан ташқари, мукофот пулларини кўпайтириш ҳам муҳокама қилинмоқда.
Испания, Италия ва Германия топ-клубларининг фикрига кўра, турнир молиявий жиҳатдан АПЛдан пастроқ ўринда, қизиқ бўлмаган ўйинлар сони эса сўнгги вақтда жуда кўпайиб кетган.