Ҳозирча аммиак тарқалган ҳудуд катталиги аниқланмаган.
Stavis Seafoods денгиз маҳсулотлари компаниясининг Массачусетс штатидаги омборхоналарининг бирида аммиак моддасининг ташқрига сизиб чиқиши натижасида ташкилот ишчиларидан бири вафот этди, дея хабар беради “Vesti.ru” нашри.
“Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва музлаткичда сақлаш билан боғлиқ жараёнда жуда катта миқдордаги аммиак моддаси ташқарига сизиб чиққан”, – дейди ёнғинга қарши курашиш бошқармаси вакилларидан бири Стив Макдональд. Ҳозирча денгиз маҳсулотларини қатъий ишлаш ва сотишга ихтисослашган ушбу компания омборхонасининг айнан қайси қисмлари аммиак билан зарарлангани борасида бирор аниқ фикрни бера олмади.
Аммиакнинг ташқарига чиқиб кетганини омборхонада ишлаётган ишчилар билиб қолишган. Улар бино ичидан ғалати ис тарқалаётганини сезишган. Дастлаб ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари бино ичига кира олишмаган. Эшиклар очилган маҳал ҳавога пар кўтарилган ва бино ичини кўриш имкони бўлмаган. Шундан сўнг улар кимёвий моддалардан ҳимояловчи ниқобларни кийиб бинога киришган.
Ҳукумат вакиллари ташқарига чиққан аммиак Бостон аҳолиси учун хавфсиз эканини айтишмоқда. Ҳар эҳтимолга қарши полиция ҳалокат юз берган жойга яқин ҳудудга бормасликни маслаҳат бермоқда.

Умида Якубова