...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч опа-сингиллар дорихона сотувчисининг айби билан ўлдими?


15:17, 23.11.2017 Жамият
 16 040

Вафот этган қизларнинг каттасининг ёши 10 да, кичиклари эса 7 ва 4 ёшда бўлишган.

Аввал хабар берганимиздек, 2017 йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида кутилмаганда кетма-кет вафот этган 3 нафар вояга етмаган опа-сингиллар ўлими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва кейинчалик Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Бобур Деҳқонов ҳам иштирок этиб қўшимча маълумотларни тақдим этди.
 
3 опа-сингил ўлимининг дастлабки сабаблари маълум бўлди. Суд тиббий экспертиза натижасига кўра, бир кун олдин дори воситаларини нотўғри истеъмол қилганликларидан вафот этишган.
 
Соғлиги ёмонлашган қизларга шифокор “Вермокс” дори воситасини қўллашни маслаҳат берган, лекин аптекадаги сотувчи шифокор ёзувини яхши англамай туриб “Верапамил” дори воситани қабул қилиш учун бериб юборган.
 
Натижада ёш организм бу дори воситасига чидай олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор тумани прокуратураси опа-сингиллар ўлими юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми бўйича жиноят иши қўзғатган ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Опа-сингиллар Ўт дорилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Бек
06:54 27.11.2017

Чукир таьзия билдираман.Даволаган врачларга тугри информацию берилмаган булиши мумкин..Аптекларни бизнесга айлантировшди.Кассоб хам урта малумотли фармацевт хам бировни дипломи билан дорихона очаяпти.


Врач ва аптекачи эмас
17:30 24.11.2017

Мархумлар оила аъзоларига уз таъзиямни билдираман. Бу ерда нафакат аптекачи врачнинг хам айби йук эмас. Врачларнинг "хусни хатини" хаммамиз биламиз. Маст товук юргандек ёзишади. Сал аникрок ёзса нима булар эди? Нега медицина олийгохларига хунук ёзадиганларни укишга олишади, ёки бу уларнинг узигина тушинадиган махфий "почерк"ми? Бунака хатоларнинг олдини олиш учун врачниям, аптекачиниям жавобгарликка тортиш керак.


Дилшод
14:58 24.11.2017

ДОРИ бу даражада смертельно опасный бўлмайди. Бу захарли дори бўлиши керак. Яхшилаб текшириш керак.


Гули
10:37 24.11.2017

Дорини сотиб олаётганда инструкциясини укиб чикиш керак эди. Ёки сотувчи сурамайдими кимга неча еш нима касаллик деб. Бир болани шунча ешга киритиш осон иш эмас. Ота-онасига худодан сабр тилаймиз. Болажонларни жойлари жаннатларда булсин илохим


Шукрона
09:41 24.11.2017

Эссиз



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар