...
МЕНЮ
ONLINE TV

У – эркак, у – ўқитувчи, у – ота!


20:42, 13.07.2018 Таҳлил
 8 132

Эркак ўқитувчиларнинг мактабларда камлиги ёшларнинг бошланғич тарбиясига таъсир ўтказмасдан қолмайди.

Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳар бир жабҳада одимлаб тараққиёт сари бораётганлиги нафақат ҳалқимиз, балки дунё афкор оммасида эътироф этилмоқда. Буни эшитган ҳар бир фуқаро хурсандлигини беркитмаётганлигини уларнинг фикрлари ва ҳаракатларидан сезиш мумкин.
 
Ютуқларимиз албатта, халқимизники. Аммо мени қийнаётган бир муаммо борки, бу ҳам бўлса ҳеч замонда долзарблигини йўқотмайдиган ёшлар муаммосидир.
 
Ота-оналарда жиддий эътирозларни туғдираётган жиҳатлардан бири шуки, мактаблардаги эркак ўқитувчиларнинг камёблашиб бораётганлиги ва бунинг ўқувчилар тарбиясида акс этаётганлиги.
 
Мисол, Республика миқёсидаги Халқ таълими тизимидаги барча ўқитувчилардан эркак ўқитувчиларнинг улуши 30 фоиздан кам, Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич атиги 10 фоизни ташкил этади.
 
Ўринли савол туғилади. Ёшлар тарбиясига мактабларда эркак ўқитувчиларининг камёблашиб кетаётгани қандай таъсир ўтказади. Шу аснода юқоридаги иккита масалага этибор қаратмоқчиман.
 
Дастлаб, “Ноёблашиб” қолган эркак ўқитувчиларининг мактаб ўқувчилари тарбиясидаги ўрни ҳақида гаплашсак.
Албатта, аёл ўқитувчиларни мактаб таълимидан кетсин ёки уларни камайтирайлик деган масаладан йироқмиз.
 
Гап бу ерда эркак ўқитувчиларининг камёблашганини кўп йиллик педагогик тажрибадан келиб чиқиб таҳлил қилиш ҳақида кетади.
 
Бугунги кунда мактаб ёшлари тарбиясида эркак ўқитувчиларининг ўрни яққол сезилмоқда, уларнинг қаттиқ қўллиги, ўқувчиларни бошқаришдаги эркакларга хос ўрни таълим соҳасидаги бой тажрибаси, айниқса тарбия соҳасидаги устозлик жиҳатларини тажрибали педагоглар ҳам эътироф этадилар.
 
Келажакда мазкур соҳада мактаб тарбияланувчиларининг тарбиясида бўшлиқ пайдо бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши жуда ҳам ёмон ҳолатга айланиши мумкин. Эътиборлиси, мактаб ўқувчиларининг иродалари метин бўлиб тобланишида эркак ўқитувчиларнинг катта ўрни бор.
 
Эркак ўқитувчиларнинг мактабларда камайиб боришига бўлаётган сабаб нимада эканлигини Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди. Албатта, унинг сўзларида асосий масала аёл ва эркак ўқитувчиларнинг ойлик маошлари паст эканлиги кўрсатиб ўтилган.
 
Дейлик, мактаб ўқитувчисининг ойлик маоши ўртача 1 миллион сўм. Бугунги кундаги талаблардан келиб чиқиб бу аёл ўқитувчини қаноатлантириши мумкин. Чунки уни турмуш ўртоғи бор, эркак ўқитувчи эса 1 миллионни қаерига ишлатади. Агар у бир нафар қизини турмушга берадиган бўлса, 1 миллион сўм маош билан бир йил емасдан ҳеч нима емасдан ҳеч нима ичмасдан йиққан тақдирда унинг йиллик маоши 12 000 000 сўмни ташкил этади. Лекин кунлик рўзғор харажатларига ҳам уйда эркак киши маъсул ҳисобланиб, якшанба куни келиши билан оқ халтани олиб бозорга жўнайди. Буниси ҳам майли агар биз айтаётган ўқитувчининг қизлари уч нафар бўлсачи?
 
Ўқитувчи ҳатто ихчамлаштирилган тўй ўтказса ҳам бу пул билан қарзга ботишининг катта эҳтимоли бор. Шундай экан, мактаблардаги камёблашган эркак ўқитувчиларни мактаб таълимига жалб қилиб ёшларга порлоқ келажак, мустаҳкам йўл тайёрлар эканмиз, уларнинг ойлик маошлари ҳақида аниқ тузилажак бир режа даркор. Шу билан бирга аёллар ҳам бундан мустасно эмас.
 
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов юқорида санаб ўтилган камчилик ва муаммоларни тушуниб етгани сабаб ўз постида эркак ўқитувчиларнинг камайиб бораётганига алоҳида эътибор қаратди. Агар мактабларда эркак ўқитувчилар кўпайса, эртанги кунимиз бунданда ҳам ишончли ёшларнинг қўлида бўлади.
 
Фақат таълим тизимида олиб бориладиган дастлабки ҳаракатларнинг бири бу эркак ўқитувчиларнинг ойлик маошини кўтариш ва уларнинг сифати ҳамда сонига қаратиш билан бошланса, режадаги ишлар муддатидан олдин ҳал этилган бўлар эди...
Ориф Умиров

Теглар:Ўқитувчи Халқ таълими вазирлиги мактаб ХТВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!