2016 йилда Гурбангули Бердимухамедов томонидан 6 та китоб нашр этилган. Улар туркман гиламлари, мусиқа, мақоллар, ахалтекин отлари ва бошқа мавзуларга доир бўлган.
Туркманистон президенти адабиётга эътибор беришини 2017 йилнинг ўзида икки китоби нашр этилганидан англаш мумкин, деб ёзади нашр. Улар ҳарбийлар ва ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган китоблар экани айтилган.
2016 йилда Туркманистон президенти томонидан 6 та китоб нашр этилган. Улар туркман гиламлари, мусиқа, мақоллар, ахалтекин отлари ва бошқа мавзуларга доир бўлган.
Бугун тақдимоти ўтказилган спорт ва жисмоний тарбияга бағишланган китоб, инсон ҳаётида жисмоний машғулотларнинг ўрни, спорт соҳасида Туркманистонда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида ва туркман миллий спорт турларининг аҳамиятига бағишланган.
Китобда асосий эътибор Ашхободда ўтказилган V Осиё ўйинларига бағишланган.
Ушбу китоб туркман, рус ва инглиз тилларида чоп этилган.