...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманбошида Ўзбекистон билдирган таклиф ва лойиҳалар қўллаб-қувватланди


16:05, 24.08.2018 Жамият
 3 204

Шавкат Мирзиёев Орол муаммоси минтақа ҳаёти ва келажагига дахлдор долзарб масала эканини таъкидлаган.

Аввалроқ, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг кенг доирадаги мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон делегациялари аъзолари, Жамғарма бошқаруви вакиллари иштирок этган.
 
Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 


Брифингда давлат раҳбарлари Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олинганини қайд этган.


 
Шавкат Мирзиёев Орол муаммоси минтақа ҳаёти ва келажагига дахлдор долзарб масала экани, музокараларда анчадан буён тўпланиб қолган саволлар очиқ ва конструктив муҳокама қилинганини, энди қоғоздан амалий ишга ўтилишини таъкидлади.
 
Ўзбекистон илгари сурган таклиф ва лойиҳалар таъсисчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Турманбоши Оролни қутқариш халқаро жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар