Аёлнинг ташқи кўриниши танимас ҳолга келиб қолган.
Туркиянинг жанубий-ғарбида британиялик аёл ўз ватандоши томонидан зўрланди, сўнгра шафқатсизларча калтакланди. ОАВнинг хабар беришича, аёлнинг ташқи кўриниши танимас ҳолатга келиб қолган.
Жабрланувчи 35 ёшли Эмма Луиз Ҳиггинсон ўтган ҳафта Туркиянинг курорт шаҳарчаларидан бири бўлган Мармарисга саёҳат қилади ва у ердаги тунги клублардан бирида 27 ёшли Деклан Тирон Маршал исмли ватандоши билан танишади. Йигит тунаш учун жойи йўқлигини айтиб, аёлдан бир кечага бошпана сўрайди. Аёл ухлаб ётган пайт йигит бундан фойдаланиб, уни зўрлайди, сўнгра калтаклайди.
Кейинроқ Маршал меҳмонхонада жинсий тажовуз устида Туркия полицияси томонидан қўлга олинади.
Ҳозирда аёлнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда ва туркиялик шифокорлар унинг Британияга учиб кетишига рухсат берганича йўқ.