...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядан Тошкентга келган самолётни ўт ўчирувчилар кутиб олди. Нималар бўляпти?


14:59, 02.08.2018 Жамият
 15 351

Айни вақтда тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Бугун, 2 август куни Тошкент халқаро аэропортида фавқулодда ҳолат юз берди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълум қилинишича, тонгги соат 05:10 да Истанбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга шикаст етган.


 
Қўниш штат режимида амалга оширилди. Айни вақтда тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда.


 
“Миллий авиакомпания етказилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар