...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги пляжда ўзбекистонлик эркакнинг дарахтга осилган жасади топилди


15:12, 08.06.2018 Жамият
 13 931

Полиция хориж фуқароси ўлими юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

Туркиянинг Бодрум туристик районида осилган эркак танаси топилди. Жасад Гюмюшлюк пляжидан 20 метр узоқликда дарахтга осилган ҳолда топилган.
 
Осилган эркак танасини кўрган сайёҳлар маҳаллий аҳоли вакиллари орқали тез ёрдам ва полицияга хабар берган. Дастлабки текширувдан сўнг тананинг камида бир неча соат дарахтда осилиб тургани аниқланган.
 
Кейинги текширувлар натижасида қурбоннинг 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шутератбек Расулов экани аниқланган. Унинг жасади Мугла провинциясининг суд экспертиза институтига олиб борилган.
 
Ҳозирда полиция хориж фуқароси ўлими юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Бодрум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар