...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда вақтинчалик Германия дипломатик ваколатхоналари ёпилди


12:08, 15.09.2016 Олам
 2 079

Бу дипломатик ва консуллик ташкилотларига ҳужум уюштирилиши хавфи мавжудлиги ҳақидаги хабар эълон қилинганидан сўнг амалга оширилган.

Германиянинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари вақтинчалик ёпиб қўйилди. Бу ҳақда “Berliner Zeitung” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, Анкарадаги Германия Федерал Республикасининг муҳим дипломатик идоралари, Истамбулдаги Бош консуллик ўз ишини тўхтатган. Бундан ташқари, Туркиядаги Германия мактаблари ҳам ёпилган.
 
Бундай ҳаракат дипломатик ва консуллик ташкилотларига ҳужум уюштирилиши хавфи мавжудлиги ҳақидаги хабар эълон қилинганидан сўнг амалга оширилган.  
 
Германия Федератив Респебликаси Ташқи ишлар Вазирлигидан хабар қилишларича, Қурбон хайити кунлари, яъни 16 сентябрга қадар Германиянинг Туркиядаги ваколатхоналари чекланган тизимда иш олиб боради.
 
Айтиш керакки, шу йилнинг 12 январь санасида Истамбул шаҳрининг Султонаҳмад мажмуасида теракт амалга оширилган эди. Ўшанда 10 киши ҳаётдан кўз юмган ва улар орасида  Германия фуқаролари ҳам бўлган.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Истамбул Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!