...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада автобус йўловчиларини ўғирлаб кетишди


12:00, 15.09.2016 Олам
 2 190

Мексиканинг шимолий штати ҳисобланувчи Коауилада қуролланган бир гуруҳ жиноятчилар йўловчи ташувчи автобусга ҳужум уюштириб, 15 кишини ўғирлаб кетишди.

Мексиканинг шимолий штати ҳисобланувчи Коауилада қуролланган бир гуруҳ жиноятчилар йўловчи ташувчи автобусга ҳужум уюштириб, 15 кишини ўғирлаб кетишди.
 
Омон қолган автобус ҳайдовчиси жиноят ҳақида полицияга хабар қилган. Ҳозирча жиноятчилар томонидан олиб кетилган йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Улар АҚШга ўтишга ҳаракат қилган ноқонуний меҳнат муҳожирлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
 
Шуни айтиш керакки, аввалроқ, Мексика раҳбарлари мамлакатнинг шимолий Нуэво, Леон, Тамаулипас, Сан-Луис-Потоси ва Коауилага наркомафия ва АҚШга ноқонуний эмиграциянинг олдини олиш учун қўшимча ҳарбий полициячиларни сафарбар этганди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Қуролли ҳужум Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!