...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда террорчилик ҳужуми амалга оширилди


10:32, 13.09.2017 Олам
 2 750

Бу хуруж қўлбола портловчи бомбанинг ҳаракатга келтирилиши натижасида содир бўлган.

Туркиянинг Ҳаккарий вилоятидаги Гўзалкўнок қишлоғида мамлакат хавфсизлик кучларига Курдистон ишчи партияси террорчилик ташкилоти томонидан уюштирилган террорчилик хуружи натижасида бир нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
 
Бу хуруж қўлбола портловчи бомбанинг ҳаракатга келтирилиши натижасида содир бўлган.
 
Шунингдек, бир нафар аскар ва икки нафар хавфсизлик ходими жароҳатланганлиги маълум қилинган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган.
 
Воқеа юзасида суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Маълумот учун, Курдистон ишчи партияси террорчилик ташкилоти 1974 йилда Абдуллоҳ Ўжалан томонидан ташкил этилган. Унинг бирламчи мақсади Туркия шарқида мустақил курд давлатини тузиш ҳисобланади.
 
1999 йил Туркия миллий хавфсизлик ташкилоти томонидан ўтказилган Кения пойтахтидаги “Найроби операция”сида Абдуллоҳ Ўжалан қўлга олинади.
 
Туркия Олий суди томонида бир қанча оғир айбловлар билан бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Тукия ПКК Террор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!