...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари Ўзбекистонга келди


15:20, 07.04.2016 Жамият
 2 911

ТИКА ташкилотининг Европа, Осиё ва Африка қитъаларининг 140 га яқин мамлакатда, 50 дан ортиқ ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда

Жорий йилнинг 7-10 апрель кунлари Туркия Бош Вазир Девони ҳузуридаги  Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) раҳбари доктор Сердар Чам, ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилган бир қатор лойиҳаларнинг тугалланганлиги муносабати билан ўтказиладиган маросимларда иштирок этиш мақсадида расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати таҳририятимизга хабар қилди.
 
Ташрифнинг илк куни доктор Сердар Чам Ўзбекиcтон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари С.Ф. Эргашев ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.В.Алимов билан учрашиб, бугунги кунга қадар ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар борасида ўзаро фикр алмашишади ҳамда келажакда қилинадиган амалий ишларни муҳокама қилишади.
 
Куннинг иккинчи ярмида доктор Сердар Чам ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилган Республика “Тадбиркор аёл” уюшмасининг марказий биноси ҳамда Республика ихтисослаштирилган гинекология ва акушерлик илмий-амалий марказига ташриф буюриб, ушбу марказ қошида ТИКАнинг кўмагида ташкил этилган “Симуляция ўқув маркази”нинг расмий очилиш тадбирларида иштирок этади.
 
Шундан сўнг Др. Сердар Чам ва унга ҳамкороҳлик қилаётган хайъат аъзолари ҳамда ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ва меҳмонлар иштирокида 2010 йилдан буён ТИКА томонидан амалга оширилиб келинаётган муҳим лойиҳалардан бири “Мобил Клиника” транспорт воситалари лойиҳасининг давоми сифатида амалга оширилган, тиббий анжом ва ускуналар билан жиҳозланган 10 дона Мобил клиник транспорт воситаларини “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг турли вилоятлардаги ижтимоий-патронаж бригадаларига топшириш маросими бўлиб ўтади.
 
8 апрель куни доктор Сердар Чам ва ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари профессор Сулейман Кизилтопрак ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси вакилларидан иборат делегация Бухоро шаҳрига ташриф буюришади. Ташриф давомида ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилган Бухоро шаҳридаги 32-сонли Меҳрибонлик уйида бўлишади. 
 
Шунингдек, ташриф давомида доктор Сердар Чам Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ҳам бўлиб, у ердаги турли тарихий-маданий обидаларни зиёрат қилади.
 
Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги – ТИКА, Туркия Республикаси Бош Вазир девони ҳузуридаги техникавий ёрдам кўрсатиш ташкилоти бўлиб, 1992 йилда ташкил топган. 
 
Маълумот учун, ҳозирда ТИКА ташкилотининг Европа, Осиё ва Африка қитъаларининг 140 га яқин мамлакатда, 50 дан ортиқ ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда.
 

Теглар:ТИКА Др. Сердар Чам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар