Қабр милодий давр бошларига бориб тақалади.
Хитойнинг жанубида жойлашган Гуанси-Чжуан автоном районида икки минг йиллик қабр топилди. Бу Шарқий Хан сулоласи даврига тегишлидир, дея маҳаллий манбага асосланиб, РИА Новости хабар берди.
Қабр Чжуншань уездида, қурувчилар томонидан топилди. Аввалроқ, археологлар томонидан бу ердан кулолчилик буюмлари – чойнаклар, коса ва мис тангалар, аёллар сирғаси топилган. Тахминларга кўра, қабр аёл кишига тегишли.
Хабарда айтилишича, топилган қабр олимларга Буюк ипак йўлининг денгиз йўналишини ўрганишга ёрдам беради.
Маълумот ўрнида, Шарқий Хан сулоласи милодий 25-220 йилларда ҳукмронлик қилган. Мазкур сулола Син сулоласидан кейин Хитойни бошқарган.

Руслан Сулаймонов