Саиф Элдин Мустафога ҳаво кемасини гаровга олиш, одамларни ўғирлаш ва инсонлар хавфсизлигига таҳдид каби айбловлар қўйилмоқда.
Мустафога ҳаво кемасини гаровга олиш, одамларни ўғирлаш ва инсонлар хавфсизлигига таҳдид каби айбловлар қўйилмоқда.
EgyptAir самолёти гаровга олинган кундан бир кун ўтиб, Миср ҳуқуқ-тартибот органлари Кипр ҳукуматига Мустафони экстрадиция қилишни сўраб мурожаат этган.
Саиф Элдин Мустафо жорий йилнинг 29 март куни Миср авиакомпанияси EgyptAir’нинг Искандариядан Қоҳирага учаётган А320 самолётини гаровга олган эди. Унинг бортида 62 йўловчи бўлган. Мустафо худкуш террорчи белбоғи билан йўловчиларни қўрқитган, лекин кейинчалик белбоғ ўйинчоқ эканлиги маълум бўлди.
Маълумот учун, Кипр ҳукумати Мустафони қўлга олгач, уни саккиз кун мамлакатда ушлаб туришга қарор қилган эди.