...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ва Греция ҳудудида ҳалокатли зилзила: янги тафсилотлар


09:34, 22.07.2017 Олам
 2 694

Зилзила эпимаркази Кос оролидан 12 км шимолда, Туркия қирғоқларида деб топилди.

Кеча, 21 июль куни Греция ва Туркия ҳудудида ҳалокатли зилзила қайд этилиб, натижада цунами хавфи туғилди. Грециянинг Кос оролидаги ер силкиниши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 100 лаб одамлар турли жароҳатлар олишди.
 
Зилзила эпимаркази Кос оролидан 12 км шимолда, Туркия қирғоқларида деб топилди. Кос оролида сайёҳлар энг гавжум пайти ер силкинган бўлиб, жами 115 нафар одам жароҳат олди, шундан 12 нафари оғир аҳволда.
 
Туркиянинг Бодрум шаҳрида эса 358 нафар одам жароҳат олган, бир кафенинг томи қулаб тушиши оқибатида ундаги сайёҳлар жиддий жабрланган.
 
Греция ва Туркия армияси зилзила бўлган жойда қутқарув-қидирув ишларини давом эттириб, ёрдамга муҳтожларга кўмак беришмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Туркия Греция Кос Бодрум зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!