...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятига ташриф: Шавкат Мирзиёев бир қатор амалдорларни ишдан олди


09:05, 22.07.2017 Жамият
 8 393

Президент туманларда коммунал соҳалардаги муаммолар йиғилиб қолганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 21 июль куни Тошкент вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф чоғида бепарволиги, масъулиятсизлиги ва ишга совуққонлик билан қарагани учун бир қатор амалдорларни ишдан олди.
 
Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Президент вилоятда коммунал соҳалардаги муаммолар йиғилиб қолганини алоҳида таъкидлади.
 
Жумладан, Ангрен ва Оҳангарон ҳокимлари Иброҳим Раҳмонов ва Рустам Убайдуллаев лавозимини тарк этган бўлса, Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Отамуродов ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари Ботир Аҳмедов ҳам ишдан кетган.
 
Шунингдек, Президент давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вилоят бўлими раҳбарини, Ўрта Чирчиқ ва Пискент туманлари прокурорлар ва ИИБ бошлиқларини ҳам лавозимидан четлатган.
 
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев мазкур йиғилишда коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимига Коммунал соҳа билан шуғулланадиган ўринбосар тайинлаш таклифини берди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар