...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди


11:43, 26.04.2017 Жамият
 1 796

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури тасдиқланди.

25 апрель куни Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов туркиялик ҳамкасби билан учрашув ўтказди.
 
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди анъанавий Ўзбекистон-Туркия алоқаларига мос равишда очиқ, қизғин, самарали ва юқори савияда бўлиб ўтди.
 
Музокаралар давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, маданий ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларига доир барча долзарб масалалар батафсил муҳокама қилинди.
 
Бугунги учрашувда икки мамлакат ўртасида Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича ўзаро алоқаларнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжаллаган мақсад ва вазифаларини белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришилди.
 
Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури тасдиқланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Мавлут Чавушоғли Туркия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар