...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Сурияда шу пайтгача қанча жангарини йўқ қилгани ҳақида ҳисобот берилди


21:17, 08.03.2018 Жамият
 2 718

Туркия Қуролли кучлари Африндаги жангарилар билан боғлиқ ҳисоботни эълон қилди.

Туркия Қуролли кучлари Бош штаби Суриянинг шимоли-ғабидаги Африн вилоятида амалиётлар бошланганидан бери 3 мингдан кўп жангарилар йўқ қилинганини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Ушбу маълумотга кўра, Турк ҳарбийлари бир суткада 115 жангарини йўқ қилган. Кеча, 7 мартда берилган маълумотда 2940 нафар жангари зарарсизлатирилгани айтилган эди.
 
Ҳозирда асосий ҳарбий амалиётлар Суриядаги “Курдистон ишчи партияси”, “Демократик иттифоқ партияси” ва “Ислом давлати” жангариларига қарши бормоқда.
 
Аввалроқ, Туркия Афринда “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиётини ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Африн Зайтун новдаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар