Президентлар Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари раҳбарларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Хўш, ушбу ташрифдан, нималар кутилмоқда?
ЎзАнинг қайд этишича, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтган олий даражадаги сиёсий мулоқот давоми сифатида Тошкент шаҳрида кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, икки томонлама муносабатларнинг янги истиқболларини белгилаш ва ривожлантиришни муҳокама қилиш режалаштирилган. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик, жумладан, глобал ва минтақавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Президентлар Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари раҳбарларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон – Туркия музокаралари якунида Президентлар икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва уни жадал ривожлантириш масалалари акс этган Қўшма баёнотни имзолаши режалаштирилган.
Ташриф доирасида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро турли соҳаларга оид салмоқли ҳужжатлар тўплами ҳамда қатор инвестиция келишувлари имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Ражаб Тойиб Эрдўған Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Қолаверса, Туркия раҳбари Бухорога ҳам ташриф буюриб, Буҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиши кутилмоқда.