...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ОАВлари Сергей Лавровнинг интервьюсини беришда хатога йўл қўйди


13:16, 02.12.2016 Олам
 2 699

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Туркиянинг Эль-Баб шаҳрига уюштирган авиазарбаларига Россия ва Суриянинг алоқаси йўқлигини айтган, бироқ Туркия ОАВсида бу аксинча ёритилди.

Туркия ОАВлари Суриянинг Ал-Баб шаҳрига Туркия томонидан уюштирилган авиазарбаларга Россия Ташқи ишлари вазири Сергей Лавровнинг муносабатини нотўғри таржима қилди.
 
Россия Ташқи ишлар вазири Аландаги матбуот анжуманида сўзга чиқиб, Россия ва Суриянинг юқорида айтилган ҳужумларга алоқаси йўқлигини айтган.
 
Бироқ, Туркиядаги  нашрларда Лавровнинг буткул бошқача кўриниш касб этган. Нашрлар  Туркиянинг Суриядаги авиазарбаларида Россия иштирок этганини ёзган.
 
Туркия Ташқи ишлари вазирлиги мамлакат ОАВларидан хатоликни тўғирлашни сўраган.  Бу хақда “Kp.ru” нашри хабар берди.
 
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Мария Захарова ўзининг Facebook’даги саҳифасида Туркия Ташқи ишлар вазирлиги бу хатолик турк тилининг ўзига хослиги ва таржима мураккаблиги билан боғлиқ, деб изоҳ бергани ҳақида ёзган.
 
Маълумот ўрнида, 24 ноябрь куни Турикия ҳаво кучлари Бош штаби Суриянинг Ал-Баб шаҳрида 3 нафар туркиялик учувчи ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Туркия ОАВ Сергей Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!