Барак Обама йиғилган меҳмонлар ва рафиқаси билан биргаликда байрам қўшиғи бўлган “JingleBells” таронасини ижро этди.
Арчани ёқиш маросимида Барак Обама рафиқаси Мишель Обама ва нуфузли меҳмонлар билан бирга “Jingle Bells” қўшиғини ҳам ижро этди.
Тадбирдаги чиқиши давомида Обама америкаликларга миннатдорчилик билдирди. Бу байрам бирдамликка чорлашини таъкидлаб ўтди.
Бу йил Вашингтон арчаси чироқлари ҳисоб бўйича 94-бора ёқилган бўлса, Барак Обама учун маросим саккизинчи тадбир бўлди. Бу йил ўрнатилган арчанинг баландлиги деярли 6 метрни ташкил этади.