Деворнинг узунлиги тахминан 499 километрни ташкил этиши мумкин.
Қурилиши режалаштирилган деворнинг баландлиги уч метрни ташкил этади. Деворнинг узунлиги тахминан 499 километрни ташкил этиши мумкин.
Ушбу девор Туркия ва Сурия чегарасида аввалроқ барпо этилган девор шаклини такрорлаши мумкин.
Туркия томони бу сингари хавфсизлик чораларини кўришдан мақсад Туркияда террорчи ташкилот сифатида қайд этилган Курдистон ишчи партияси жангарилари фаолиятини чеклаш эканлигини айтиб ўтган.
Маълумот учун, Туркия Республикаси Сурия билан чегарадош бўлган ҳудудларда 700 километр узунликдаги девор қурган.