Таиланд Қироллигининг сайёҳлик ва спорт вазири Копкран Ватанавранкул хоним тез орада мамлакатимизга ташриф буюради.
Унинг ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Таиланд Қироллиги ҳукумати ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланади. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” миллий компанияси хабар бермоқда.
Шунингдек, вазир жорий йил 5-7 октябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида бўлиб ўтадиган Тошкент Халқаро сайёҳлик кўргазмаси ишида ҳам иштирок этади. Таиланд Қироллиги “Тошкент Халқаро сайёҳлик кўргазмаси - 2016”нинг ҳамкор мамлакати ҳисобланади.