...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаэль Шумахер: Бахтсиз воқеа туфайли тўшакка михланган пойгачининг тақдири қандай?


11:19, 20.09.2016 Олам
 4 479

Михаэль Шумахер 2013 йил бахтсиз ҳодисага учраб, ярим йил комада ётган эди. Шундан сўнг пойгачи юролмайдиган бўлиб қолди.

Хорижнинг бир қатор интернет-нашрларида “Формула-1” пойгаларининг етти карра чемпиони германиялик пойгачи Михаэль Шумахернинг саломатлиги билан боғлиқ маълумотлар чоп этилди.
 
Спортчининг адвокати Феликс Даммнинг айтишича, Шумахер хозирча юра олмаяпти. Бу хулоса аслида Германиянинг “Bunte” журналига қарши даъво қилиш учун ҳам эълон қилинган. Бу журнал 2015 йил декабрь ойида ўз нашрларида Михаэль Шумахернинг яна юриб кетиши ҳақида маълум қилганди.
 
Бу вазият юзасидан спортчининг менежери Сабина Кем ҳам баёнот берган: “Афсуски автопойгачи Михаэль Шумахернинг яна юра олиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Бундай хулосалар қилиш масъулиятсизликдир. Қолаверса, бундай фикрлар кўплаб мухлислар юрагини ёлғон умидларга тўлдириши мумкин”.
 
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, спортчи Михаэль Шумахер 2013 йил декабрь ойида тоғ чанғисида учиш вақтида бахтсиз воқеага учраганди. Спортчи йиқилиб тушиб, боши билан тошга урилганди, натижада ярим йилдан ошиқ вақт мобайнида кома ҳолатида ётган. Комадан чиққач, 2014 йил сентябрда клиникадан Швейцариядаги Женева оролида жойлашган шахсий вилласига жойлаштирилди. Ўшандан буён у реабилитация курсини ўтамоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Михаэль Шумахер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Исм
13:34 20.09.2016

Михаэль Шумахер ўлим тўшагида ётибди Улдириб куя комапсиладе))))



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!