...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шумахернинг соғайиб кетиши рафиқасига боғлиқ


16:38, 29.04.2018 Спорт
 4 675

Таниқли автопилот Михаэль Шумахернинг соғайиб кетиши учун янги умид пайдо бўлди.

Женева кўли яқинидаги дала ҳовлисида яшаш учун курашаётган таниқли автопилот Михаэль Шумахернинг бутунлай соғайиб кетиши учун янги умид туғилди. Америка Қўшма Штатларидаги шифохоналардан бири уни даволашга таклиф этди.
 
“Травматология соҳасида бир қанча жарроҳлик амалиётларини ўтказдик. Барчаси муваффақият билан бажарилди. Очиғи,  Европанинг энг яхши шифохоналари ҳам бу борада биздек тажрибага эга эмас. Анчадан бери юролмаётган таниқли спортчи Шумахерни даволашга қарор қилдик. Унинг устида тажриба ўтказиш эмас, балки уни яна аввалги ҳолатига қайтариш”, дед Даллас тиббиёт маркази профессори Микс.
 
Эътиборлиси, океан ортига боришни Шумахернинг рафиқаси Коррина ҳал қилади.
 
“Формула-1” пойгаларида 7 карра жаҳон чемпионлигига эришган Михаэль Шумахер 2013 йил декабрь ойлари Альп тоғида чанғи учаётган пайтда ҳалокатга учраб, миясидан  жароҳат олганди. 6 ой давом  этган даволанишдан кейин ҳам у асл ҳолига қайтмагач, реабилитация марказига кўчирилган. Бироқ у ерда ҳам шифо тополмаган Шумахер ва оиласининг сўнгги умиди АҚШдаги клиникадан.
 
Маълумот учун, Михаэль Шумахернинг 21 ёшли Гина-Мария ҳамда 19 ёшли Мик исмли қизи ва ўғли бор. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Михаэль Шумахер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!