...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тунисда нима гаплар?


15:21, 09.01.2018 Олам
 2 328

“Араб баҳори” деб номланган норозилик ҳаракати илк марта Тунисда бошланган ва кейинчалик бошқа араб давлатларига тарқалган эди.

“Араб баҳори” деб номланган норозилик ҳаракати илк марта Тунисда бошланган ва кейинчалик бошқа араб давлатларига тарқалган эди. Бу ибора бугунги кунда сиёсатчилар ва журналистлар орасида оммавийлашиб, ҳатто Википедиядан ўрин олган тушунчага айланди.   

Тунисда яна норозилик намойишлари ўтказилди. Бу намойишлар нарх-навонинг ўсиши ва солиқларнинг оширилишига қаршилик билдириш мақсадида ташкил қилинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” агентлиги. 

Туниснинг шимолий-ғарбида, Жазоир билан чегара ҳудуддаги Саки Сиди Юсуф шаҳрида ишсизлар намойишга чиқишди. Улар ишсизлик муаммосини ҳал қилиш ва иқтисодий аҳволи ночор бўлган ҳудудларни ривожлантиришни талаб қилишди. 

Мамлакатнинг шимолий-ғарбида жойлашган ал-Кеф шаҳрида ёшлар ва ишсизлар иш ўринларини яратишни талаб қилиб чиқишди. Туниснинг пойтахти ва шимолий-ғарбидаги Кассерин вилоятида ёшлар солиқларнинг оширилиши ва ёқилғи нархалариниг кўтарилиб кетишига қарши норозилик намойиши уюштиришди.
  
Тебурба шаҳрида бўлиб ўтган намойишлар чоғида бир одам ҳалок бўлгани тўғрисида оммавий ахборот воситалари хабар беришган. Бундан ташқари, куч ишлатар тизим вакилларидан беш нафари жароҳатланган. Улардан биттасининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 

Тунис президенти Бежи Қоид ас-Себси 5 январь куни мамлакатдаги сиёсий партиялар ва касаба уюшмалари вакиллари учрашув ўтказган ҳамда уларни мамлакатда осойишталикни сақлашга чақирган эди. Бундай чоралар мамлакатга инвестицилар оқимини тиклашга ёрдам бериши ва оқибатда бюджетни тиклаш имконини беришни таъкидлаганди. Лекин, бу учрашув амалий натижа бермаган кўринади. 

Обил Сафаров

 

 

Теглар:Тунис Норозилик намойиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!