...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси эртага Тожикистонга боради


14:34, 09.01.2018 Олам
 2 379

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам учрашади.

Эртага, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тожикистон ҳукумати билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари ҳамда давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишади, деб хабар тарқатмоқда “Asiaplus” нашри. 

Тожикистон делегациясига Тожикистон Республикаси Бош вазири Кохир Расулзода раҳбарлик қилади. 

Нашр манбасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам учрашади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнниг Тожикистонга ташрифи давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга шу йил, баҳорнинг бошланишида бўладиган биринчи расмий ташрифи ҳам муҳокама қилинади.

Обил Сафаров

Теглар:Тожикистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!