...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампнинг сири очилди


16:21, 24.03.2018 Олам
 18 967

АҚШ президенти билан 2006 йилда танишиб, ишқий муносабатлари 10 ой давом этганини алоҳида таъкидлади.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг актриса Сторми Даниелс билан ишқий муносабатлари билан боғлиқ шов-шувлар тинмасдан туриб, яна бир севгилиси телевидение орқали чиқиш қилди.
 
У моделлардан бири Карен Макдугал ҳисобланади. Аниқроғи, Карен журналистларга навбатдаги интервью бериш чоғида АҚШ президенти билан 2006 йилда танишиб, ишқий муносабатлари 10 ой давом этганини алоҳида таъкидлади.
 
“Трампни ёқтирганим рост. У ҳам мени севарди. Иккимизнинг ўртамизда оловли муҳаббат бор эди, деди Карен Макдугал.
 
“Дональд билан дилдан суҳбат қилган кунимни ҳамон эслайман. Ўша куни Трамп менга пул берди. Тўғриси, ундан бундай ҳаракатни кутмагандим.
 
Бу – менинг нафсониятимга қаттиқ зарба бўлди. Очиғи, пул ундириш мақсадида у билан бирга бўлмагандим. Мен ундай жирканч ишлардан нафратланаман”, дея қўшимча қилади Макдугал.
 
Кейинчалик, аниқроғи, сиёсатдаги обрўси кўтарилаётган пайтда Доналд Трамп Каренга тилини тийиб юриш учун 150 минг доллар берган экан.
 
Ўртада махфий шартнома ҳам тузилган. Собиқ модел энди ушбу шартнома бекор қилиш учун Трампга қарши  судга даъво аризасини киритмоқчи.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Карен Макдугал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!