Ҳодисадан сўнг, диний можароларни келтириб чиқаришга бўлган ҳаракатлари сабаб қидирувда бўлган Франсен, Дональд Трамдан суд ишига шахсан аралашувини сўраб, видеомурожаат юборди.
Ҳодисадан сўнг, диний можароларни келтириб чиқаришга уриниш ҳаракатлари сабабли жиноий иш очилган ва қидирувда бўлган Франсен АҚШ президентига унинг суд ишига шахсан аралашувини сўраб, видеомурожаат юборган.
“Сўз эркинлиги учун курашаётган барча британияликлар ва ўзим номимдан сизга ёрдам сўраб, мурожаат қилмоқдаман”, - деб бошланади видеоролик.
BritainFirstпартияси раҳбари Пол Голдингнингтаъкидлашича, видеомурожаатдан сўнг, партия қаторига қўшилишни сўраб,юзлаб аризалар тушган. Шундай қилиб, Дональд Трамп сўл партияга 44 миллионлик аудитория яратиб берди. Партиянинг шу кунга қадар аъзолари мингдан ошмас эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Britain First инглиз сўл партияси фаолияти ва ғояларига одамлар орасида носоғлом қизиқиш пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Динлараро бағрикенглик тамойилларига содиқ британияликлар агар шу воқеалардан сўнг ҳам Трамп Буюк Британияга келгудек бўлса, кўчаларда норозилик намойишлари ўтказишга ваъда бердилар.
Ижтимоий норозиликка сабаб бўлган бу воқеадан сўнг ҳам Тереза Мей 2018 йилда Лондонда бўлиши режалаштирилган АҚШ президенти билан учрашув ўз кучида қолишини таъкидлади. 2018 йилнинг февраль ойида Лондонда АҚШнинг янги элчихонаси очилиши маросимига Трампнинг келиши кутилаётган эди.