Порталнинг маълум қилишича, АҚШнинг 43 президенти кичик Жорж Буш одатда, Овал хонага эрталаб 06.45 да келган.
Ҳужжатларга кўра, Трампнинг одатий иш куни соат 11 да миллий хавфсизлик ва разведка маълумотларини ўрганишдан бошланади. Эрталабки соат 8 дан 11 гача бўлган вақт “маъмурий масалаларни ҳал қилиш вақти”, деб белгиланган бўлсада, Трамп ўз қароргоҳида бўлади ва телевизор томоша қилади.
Ўзининг Овал хонасида Трамп соат 18 гача ишлайди. Бу вақт давомида у бир ёки иккита учрашув ўтказади ёки телефон орқали суҳбатлашади ёхуд ошхонага кириб телевизор орқали янгиликлар дастурларини томоша қилади. Иш вақти тугаганидан кейин, Оқ уй қароргҳининг яшаш ҳудудига ўтади ва яна телевизор томоша қилади ёки телефон орқали суҳбатлашади.
Порталнинг маълум қилишича, ўз вазифасига киришган дастлабки вақтларда ўз иш кунини эрта бошлаб, кеч якунлаган. Нонушта вақтида ҳам учрашувлар ўтказган, разведка маълумотлари билан 10.30 гача танишиб улгурган.
АҚШ президенти Матбуот котиби Сара Сандерс бу хабарни изоҳлай туриб, “президент эрталаб қароргоҳда ҳам Овал хонада ҳам иш билан банд бўлади, бу пайтда у ходимлар, конгрессменлар, вазирлар ва хорижий давлатларнинг раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотда бўлади”, деган.
Порталнинг маълум қилишича, АҚШнинг 43 президенти кичик Жорж Буш одатда, Овал хонага эрталаб 06.45 да келган. Ундан кейинги президент Барак Обама эса, ўз ишини эрталабки 9 дан 10 гача бўлган вақт оралиғида бошлаган.